Мактабнинг ўқувчиларни қабул қилиш қувватига нисбатан 1,5 - 2 баробар ошиб кетган. Масала қандай ҳал этилади?

17:01 24 Апрель 2019 Жамият
506 0

Сир эмас, пойтахтимизнинг Сергели туманида ҳар йили юзлаб кўп қаватли уйлар қуриляпти. Табиийки, тураржойлар қуриб битказилгач, фуқаролар ўз оила аъзолари, фарзандлари билан кўчиб келишади.

Мазкур жараёнда фуқароларни бир жиҳат қизиқтириши тайин. Яъни бунёд этилаётган уйлар атрофида ижтимоий объектларнинг бўлиши!

Фуқароларда ўқувчи-ёшларни мактабларга жойлаштириш ишлари қандай ҳал этилади? Янги массивларда мактаблар барпо қилинадими? деган саволлар туғилмоқда.

Ҳа. Бу борадаги ишлар тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич ҳал этиляпти. 2019 йилда туманимизда 172 та кўп қаватли уйларнинг қурилиши режалаштирилган. Ушбу тураржойлар 7702 та хонадондан иборат бўлиб, уларга 31580 нафардан ортиқ фуқароларнинг кўчиб келиши кутилмоқда.

Бундан авваллари, мисол учун, 2017 йилда туманнинг 6-А массивида жами 66 та кўп қаватли уйлар қурилган бўлса, унга параллел равишда 630 қувватга эга бўлган замонавий 55-сонли умумтаълим мактаби ҳам қурилган эди. Ҳозирги кунда ушбу мактабда жами 841 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Ўтган йилда эса тумандаги 5-А ва 7-А мавзеларида қурилган кўп қаватли уйларга кўчиб келган фуқароларнинг мактаб ёшидаги фарзандлари 8, 284, 285, 300, 301, 304, 317-мактабларга жойлаштирилди.

Аммо тумандаги 300-мактабда таълим олаётган ўқувчилар сони қувватига нисбатан 1,5 баробар ошиб кетиши кузатилди. Шу сабабли ўтган йили туманимиздаги Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей биноси 300-мактабнинг балансига ўтказиб берилди.

Бу йил эса, Чоштепа маҳалласи ҳудудида 66 та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилади. Бу 4032 та хонадонга 16 мингдан ортиқ фуқароларнинг кўчиб келади, дегани. Қолаверса, 10, 11-синфлар ташкил этилганлиги муносабати билан 267, 303-мактабларда қувватига нисбатан ўқувчилар сони кескин (267-мактабда 1,5 коэффициент, 303-мактабда 2,2 коэффициент) ортиб кетган. Шу боис жорий йилда мазкур мактабларда Инвестиция дастури асосида 360 ўринли қўшимча бино қуриб берилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда туманда қурилаётган кўп қаватли уйларнинг 2-участкасида 2 та ҳамда 8 ва 9-участкасида 1 тадан қуввати 1500 ўқувчига мўлжалланган янги мактаблар қуриш ишларига старт берилди.

Гап шундаки, кеча Халқ таълими вазири Ш. Шерматов, Сергели тумани ҳокими Н. Ҳусанов ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи А. Мамаджоновлар янги мактабларнинг қурилишига тамал тошини қўйиб бердилар.

Бу янги уйларга кўчиб келаётган ота-оналарнинг хавотирларига жавоб бўлади ва ўқувчи-ёшларни мактабларга жойлаштириш масаласи ижобий ҳал этилишидан далолат беради.

Жамшид АКБАРОВ, Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019