Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

12:31 08 Ноябрь 2019 Спорт
308 0

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (23-6, 14 КО) UFCдаги иккинчи жангини АҚШда ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Маҳмуд Мурадов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга (15-9, 10 КО) қарши рингга чиқади. Жанг 7 декбарь куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги “Capital One” аренасида бўлиб ўтади. Мазкур жанг UFC on ESPN 7 турнири доирасида ташкил этиладиган ММА кечасида бўлиб ўтади.

Аслида Тревор Смит ярим оғир (-93 кг) вазн тоифаси вакили Алонсо Менфилдга (9-0, 9 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди, аммо бу жанг бекор қилинган ва Менфилд ўрнига Маҳмуд Мурадов Смитга рақиблик қилиш бўйича келишувга эришган.

Маълумот учун, 38 ёшли Смит жиу-житсу спорти устаси саналади. У ММАда ўтказган 24та жангининг фақат биттасида рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Яна 8та жангида усул ёрдамида муддатидан олдин ғалаба қозонган. UFC мусобақаларида 11 марта октагонга кўтарилиб, 5та ғалаба ва 6та мағлубиятни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFCдаги дебют жангини 28 сентябрь куни ўтказганди. Дания пойтахти Копенҳагенда UFC Fight Night 160 турнири доирасида у италиялик Алессио ди Кирикога (12-4, 9 КО) қарши октагонга чиқиб, уч раунд якунларига кўра, очколар ҳисобида ғалаба қозонганди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Маҳмуд Мурадов UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Жангдаги натижаларга қараб бу муддат яна узайтирилиши мумкин бўлади. У мазкур нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихда қолди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019