Маҳфуза Йўлдошева сайёр қабулга нима учун келган эди?

16:46 25 Март 2019 Жамият
1054 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

“Халқ сўзи ONLINE”. Раҳим Шерқулов/Тошкент. Сайёр қабулда одам кўп. Кимдир Бош прокурор, яна бошқаси адлия, ички ишлар вазирларига, яна биров Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси раислари билан учрашиб, муаммоларини айтишга шайланган.

Эшик олдида Бош прокурор қабулига кириш учун навбатда турган Маҳфуза Йўлдошбековани суҳбатга тортамиз.

— Ассалому алайкум, яхшимисиз? Бош прокурор қабул қиладиган хона олдида турганингизга қараганда, Отабек Муродовга мурожаат қилмоқчисиз, шундайми?

— Ваалайкум ассалом. Ҳа, шундай. Бош прокурор билан учрашиш учун оиламиз билан бирга келдик.

— Нима масалада келган эдингиз, қандай муаммо қийнаётганди сизни?

— Ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Чунки масаламиз ижобий ҳал этилди. Шунинг учун бугун Бош прокурорга миннатдорлик билдириш учун келдик.

Бундан билдикки, барча ўз муаммоси билан келди, деб айтолмаймиз. Масаласи ҳал бўлиб, миннатдорлик айтиш учун келаётганлар ҳам топилади. Яккасарой туманилик Маҳфуза Йўлдошбекова ҳам муаммоси ҳал бўлган фуқаролардан бири.

— Икки нафар қизим бор, — дейди у. — Бири туғма ногирон. Ҳовлимиз жуда таъмирталаб бўлиб, уни ўзимиз таъмирлашга имкониятимиз йўқ эди. Яккасарой тумани прокуратураси ходимлари шу масалада ёрдам беришди. Ҳовлимизни таъмирлаб, қўшимча ҳаммом, ошхона қурдириб берди. Энг муҳими, ногирон қизим учун ҳаммом қуриб берилганидан бошимиз осмонга етди. Уйимизнинг том қисмидан чакка ўтарди, бу муаммо ҳам ҳал бўлиб, том ёпиб берилди. Шунча ёрдам кўрсатганидан Бош прокурорга алоҳида раҳмат айтишга келдик.

Сайёр қабул давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?