Lexus иштирокида рўй берган мудҳиш ЙТҲ оқибатида икки полициячи ҳаётдан кўз юмди

19:34 15 Октябр 2020 Дунё
348 0

Бугун Қозоғистоннинг Шучинск шаҳрида мудҳиш ЙТҲ рўй берди. Катта тезликда келаётган Lexus полиция машинасига келиб урилган. Оқибатда икки нафар полиция нозири ҳалок бўлган. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

ЙТҲга сабаб бўлган ҳайдовчи бир неча бор судлангани, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилгани, Шучинскда яшаши, ёши 25 эканлиги аниқланган.

Олиб борилган экспертиза текширувларига кўра, Lexus ҳайдовчиси ва ундаги икки нафар йўловчи ҳам алкоголь ичимлиги истеъмол қилишгани маълум бўлди. 

Ушбу ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?