“Лазги” рақсининг ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига топширилади

15:32 04 Февраль 2020 Маданият
168 0

ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле хоним томонидан имзоланган Хоразм “Лазги” рақсини Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига сақлаш учун топширилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Маълумки, ЮНЕСКО Хоразмнинг “Лазги” рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида киритган эди. Мазкур қарор 12 декабрь куни Богота (Колумбия)да ЮНЕСКО номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, айни вақтда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан Бахшичилик санъати ва этник спорт турларини ҳам ушбу рўйхатга киритишга доир ишлар олиб бормоқда. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019