«Kun.uz» ходимларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари иштирокидаги янги видео тарқалди

21:11 17 Август 2019 Жамият
3487 0

Telegramда «Kun.uz» ходимларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов иштирокидаги янги видео тарқалди.

Блогер @nurbekalimov’нинг каналида эълон қилинган видеоёзув, таъкидланишича, 2019 йилнинг 16 июль куни, Сергели туманидаги уйларни бузиш вақтида олинган.

«Усталарга қарашяпти шекилли, деб ўйласам, йўқ — уй эгасини уйидан мажбур кўтариб олиб чиқиб кетишга ёрдамлашаётган экан (қаҳрамонимиз кўк-оқ кепкада)», — деб ёзади Алимов.

Аввалроқ ҳоким ўринбосари Ваҳобовнинг «Kun.uz» ходимларига ташланиши ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш олиб борилаётгани, ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019