Тошкентда ташкилотлар ходимларини ташиш билан шуғулланадиган автобуслар учун махсус белги тайёрланди

08:51 26 Март 2020 Жамият
151 0

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари қатнови тўхтатилиши муносабати билан Тошкент вилоятидан пойтахтга қатнаб ишловчи фуқароларга ҳамда улар ишлаётган корхона, ташкилот ва муассасаларга транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ шартнома асосида хизмат кўрсатиши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди.

Йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасининг техник ва санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини билдириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида махсус белги тайёрланди.

Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади.

Бу транспорт воситаларининг техник ва санитар ҳолати талаб даражасида эканлиги билдиради.

Азиз йўловчилар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари,

транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ тасарруфидаги фақат ана шундай белгили автобуслардан фойдаланинг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019