Криштиану Роналдунинг онасига шифохонадан рухсат берилди

20:45 21 Март 2020 Спорт
246 0

Фото: Instagram

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Мария Долореш душ Сантуш Авейру касалхонадан чиқди.

Долореш 3 март куни инсултни бошдан кечирган ва Фуншалдаги касалхонага тушиб қолганди. Кейинчалик унинг ҳолати яхшиланган ва Марияни Мадейрадаги шифохонага кўчиришганди.

Айни дамда унинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти ва шифокорлар уйга рухсат берган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Мария Долореш кўкрак бези саратонига йўлиққан ва уни енгиб ўтганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019