Краснодарда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик 6 киши жабрланди. Икки киши вафот этди

11:11 20 Август 2019 Жамият
182 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасига 2019 йилнинг 5 август куни Краснодар ўлкасининг Темрюк туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрланганлари тўғрисида расмий хабар келиб тушди. Икки киши вафот этган, улардан бирининг шахси аниқланмоқда. Жароҳатланган ҳамюртларимиз касалхонага жойлаштирилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Бош консулхона томонидан мазкур вазият назоратга олиниб, консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ростов-Дон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019