Коронавирус туфайли нуфузли мусобақа Ўзбекистонга кўчирилди

20:06 18 Февраль 2020 Спорт
359 0

Архив сурат

Хитойда коронавируснинг янги тури тарқалиши сабабли Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) матбуот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, Қозоғистон ҳукумати мусобақани Хитой билан чегарадош мамлакатлардан йўловчилар ҳаракатига чекловлар киритгани сабабли ўтказиб юборишга қарор қилинган.

“Осиё оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси ҳозирги вазиятни зудлик билан муҳокама қилди ва Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилди“, дейилади баёнотда.

Турнир 16-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019