Коронавирус тўфони: Теннис бўйича мусобақалар ҳам тўхтатилди

23:52 12 Март 2020 Спорт
171 0

Фото: www.google.com

Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) коронавирус эпидемияси сабабли барча мусобақалар 6 та ҳафтагача тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда ATP матбуот хизмати хабар берди.

“ATP коронавирус эпидемияси сабабли саломатлик ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ўткирлашгани сабабли эркаклар ўртасида профессионал мусобақаларнинг 6 ҳафтага тўхтатилишини эълон қилади. Бу ATP Tour ва ATP Challenger Tourʼнинг 20 апрелгача режалаштирилган барча тадбирлари тўхтатилишини англатади”, деб айтилган хабарда.

ATP қарори дарҳол кучга кирган, ўтказилаётган барча мусобақалар эса муддатидан аввал тўхтатилади.

“Тенниснинг бутунжаҳон кўринишга эгалиги ва халқаро сафарлар амалга оширишни талаб қилиши, жорий шароитларда талайгина хавф ва муаммоларни ҳосил қилади. Биз вазиятни ҳар куни кузатиб борамиз ва у яхшиланиши билан мусобақалар давом эттирилишини интиқлик билан кутиб қоламиз”, деб айтган ATP раиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?