Коронавирус тўфони: Испанияда бир кунда 1500 та янги ҳолат қайд этилди 

22:44 14 Март 2020 Дунё
287 0

Фото: russian.rt.com

Жума ва шанба кунларининг ўзида Испанияда 1500 дан ортиқ янги коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Aйни вақтда уларнинг сони 7553 га етди ва бу Европада Италиядан кейин иккинчи ўрин деганидир.

Aввалданоқ мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши кутилган эди. Шу сабабли ҳукумат вирусга қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришни бошлаган.

Бош вазир Педро Санчес томонидан ўтказиладиган ҳукумат йиғилишида ҳам бу ҳолат ҳақида янада атрофлича маълумот берилиши кутилмоқда.

Ўтган якшанба кунидан буён Испанияда зарур чоралар кўриш юзасидан ишлар бир неча баробарга кучайтирилиб, барлар, ресторанлар, спорт ва маданий муассасалар ёпиб қўйилди.

Aйни вақтга келиб Испанияда жами 136 киши ушбу касалликдан вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?