Коронавирус тарқалиши ҳақида маълумот берган китоб топилди. Унда вирус биологик қурол дейилган экан (+Фото)

14:09 19 Февраль 2020 Дунё
11404 0

Фото: planetanovosti.com

Китоб 1981 йилда нашр этилган бўлиб, унда 2020 йилда бутун дунё бўйлаб тарқаладиган коронавирус ҳақида ёзилган экан. Бу ҳақда planetanovosti.com ёзмоқда.

Мутахассислар “Зулмат кўзлари“ номли китобга тегишли мақолани нашр этишди. Унда Хитойда биологик қурол сифатида ишлайдиган вирусни яратиш билан шуғулланган ҳарбий лаборатория ҳақида ҳикоя қилинади.

Фото: planetanovosti.com

Ушбу ҳикоя муаллифи Дин Кунц асарида ўғлини қидириб ҳарбий базалардан бирида топиб олган Кристин Эванс ҳақида ёзади. Қаҳрамоннинг ўғли Дэнни лабораторияда яратилган сунъий микроорганизм билан зарарлангандан сўнг ушбу ҳарбий базага юборилади. Китобда “Ухан-400” вируси ҳақида ҳам сўз боради. Ушбу вирус идеал биологик қурол ҳисобланиб, фақат одамларга таъсир қилади.

Фото: planetanovosti.com

Нафақат Дин Кунц, балки яна бир нечта ёзувчилар ҳам хавфли вирус ҳақида китоб ёзишган. Масалан, 2008 йилда америкалик ёзувчи Сильвия Браун “Кунларнинг охири: Дунёнинг охири ҳақидаги башоратлар ва тахминлар“ номли китобини нашр этади. Унда ёзувчи бутун дунё бўйлаб тарқаладиган вирус ҳақида сўз кетган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019