Коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар уч ҳафтагача карантинга ёпилади

14:29 15 Март 2020 Жамият
2129 0

Ўзбекистонда барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида 16 мартдан эътиборан карантинга ёпилади.

Бу ҳақда 15 март, якшанба куни, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган. Манбаларнинг таъкидлашича, таълим муассасаларидаги карантин уч ҳафтагача давом этиши мумкин.

Аввалроқ, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангани, у Тошкентда истиқомат қилувчи аёл экани, 11 март куни Франциядан қайтгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бемор аёлнинг барча оила аъзолари тиббий кузатувга олинган, шунингдек, у билан бирга бир рейсда учиб келган 48 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси ҳам назоратга олинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019