Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморларнинг ўлимига олиб келувчи хавфли омил аниқланди

17:18 25 Март 2020 Дунё
519 0

Иллюстратив сурат

Хитойлик олимлар коронавирус инфекцияси бўлган беморларнинг ўлимига олиб келувчи яна бир хавфли омилни аниқлашди.

Улар томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатганки, гипертония (юқори қон босими) кўпинча коронавирус инфекциясига ҳамроҳ бўлади. Касалхонага ётқизилган ҳар иккинчи бемор юқори қон босимидан азият чеккани аниқланган.

Шифокорларнинг фикрига кўра, гипертонияни даволаш учун қўлланиладиган дори-дармонлар коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатни янада ёмонлаштиради.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 435 минг нафардан ошган. Инфекцияни юқтириб олганлардан 111 минг нафари тузалган. Инфекция туфайли вафот этганлар 19 600 нафардан ошган.

Мамлакатимизда ушбу инфекция билан боғлиқ 56 та ҳолат қайд этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019