Коронавирус ҳақида билишимиз керак бўлган муҳим маълумотлар

23:06 24 Март 2020 Дунё
197 0

Иллюстратив сурат

Ҳар куни олимлар CОVID-19 коронавируси ҳақида янги далил ва маълумотларни топиб, бутун дунё аҳлига етказишга ҳаракат қилишмоқда. Айни дамда шу ҳақда қисқача маълумотлар бериб ўтамиз.

1. Коронавирус инфекцияси вақтинча ҳид ва таъм билишни йўқотишига олиб келиши мумкин. Худди шу “ён таъсир“ бошқа вирусли касалликлар, шу жумладан, грипп билан ҳам содир бўлади.

2. Ошқозон бузилиши — бу коронавирус инфекциясининг белгилари бўлган иситма, йўтал ва нафас қисилиши билан бирга тез-тез учрайдиган яна бир аломат.

3. Илгари коронавирус фақат кекса одамлар учун хавфли бўлган бўлса, эндиликда янги коронавирус ёшларга ҳам таҳдид сола бошлади.

4. Янги CОVID-19 коронавируси онадан болага юқмайди. Ваҳоланки, ҳозирга қадар вирусни юқтирган аёллар соғлом фарзандларни дунёга келтиришди.

5. Коронавирусга энг мойил инсонлар II қон гуруҳи эгалари. Унга қарши тура оладиганлар эса нисбатан I қон гуруҳи вакилларидир.

6. Янги CОVID-19 коронавируси жуда барқарор бўлиб, нолдан паст ҳароратда икки йилгача яшаши мумкин.

7. Енгил коронавирус инфекцияси бўлган беморлар касалликнинг биринчи аломатлари бошланганидан тахминан 2 ҳафта ўтгач тузалган.

8. Янги коронавирус “биологик қурол“ эмас. У табиий эволюция натижасида пайдо бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019