Коронавирус фонида бошқа сурункали касалликлар натижасида вафот этган беморнинг ўлим сабаби сифатида COVID 19 кўрсатилмайди

16:30 19 Сентябр 2020 Жамият
201 0

Коронавирусдан вафот этган беморлар кўрсаткичлари ҳаққонийми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди.

"Агар беморда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланган бўлса ва улар ушбу инфекция асоратидан вафот этган бўлса, улар коронавирусдан ўлган беморлар рўйхатига қўшилади.

Агар беморда коронавирус инфекцияси фонида ҳаёти давомида орттирган сурункали касалликлари ёки ҳаётга хавф солувчи патологиялар асорати натижасида вафот этган бўлса, унда ўлим сабаби сифатида асосий касаллик кўрсатилади", деди Нуруллаева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?