Коронавирус бош мия ва марказий асаб тизимини фалаж қилиши мумкин

23:03 28 Апрель 2020 Lifestyle
818 0

Коронавирус инсон организмида тарқалиб, бош мия ва марказий асаб тизимини фалаж қилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган услубий тавсияларида айтиб ўтилган:

"Беморда касалликнинг эрта даврида ҳид билишнинг ўзгариши (гипосмия) — марказий асаб тизими зараланганидан дарак беради, шунингдек, бурун шиллиқ қаватида шиш ҳосил бўлганини англатади", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, коронавирус (SARS-CoV-2) тахминан кўршапалак коронавируси ва келиб чиқиши номаълум бўлган коронавирус ўртасидаги қайта комбинацияланган вирус ҳисоблади. SARS-CoV-2 нинг генетик кетма-кетлиги SARS-CoV (атипик пневмония вируси) кетма-кетлиги билан камида 79 фоиз ўхшаш.

Вирус организмга юқори нафас йўли эпителийси, шунингдек, тавсияларда айтилгандек, ошқозон ва ичаклар орқали тушади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?