Коронавирус билан қайта зарарланиш қанчалик хавфли?

23:28 14 Октябр 2020 Дунё
206 0

Иллюстратив сурат

“Cоvid-19” билан зарарланиб, тузалганлар уни қайта юқтирганларида ҳақиқатан ҳам хавфлироқ симптомларга дуч келишлари мумкин. Буни Невада университети олимлари ҳамда АҚШнинг бошқа илмий ташкилотлари тасдиқламоқда.

Тадқиқотчилар 48 кун давомида “SARS-CоV-2”нинг икки хил тури билан касалланган 25 ёшли беморнинг ҳолатини ўрганишган. Унда иккинчи марта касалланиш биринчисига нисбатан анча оғир кечгани боис касалхонага ётқизилиб, кислородга уланган.

Бундан ташқари, мутахассислар Бельгия, Нидерландия, Гонконг ва Эквадорда кузатилган яна тўртта қайта юқтириш ҳолатини қайд этишган.

Мутахассисларнинг фикрича, невадалик бемор иккинчи марта юқтириш ҳолатида янада жиддийроқ реакцияга сабаб бўлган юқори дозадаги вирусга дуч келган бўлиши мумкин. Бошқа фаразларга қараганда у “SARS-CоV-2”нинг янада зарарлироқ штаммига чалинган.

Коронавируснинг қайта юқиши унга қарши вакцина ишлаб чиқиш ишларини хавф остида қолдирсада, ҳозирча реинфекция (қайта юқиш) ҳолатлари камдан-кам учрамоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?