Коронавирус антигени ва антитанача тестларининг бир-биридан фарқи нимада?

14:48 29 Октябр 2020 Жамият
168 0

Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Коронавируснинг инсон организмида мавжудлиги, яъни организмга тушгани ва инсон касалланганини аниқлаш учун антигенни ПЗР-тести усулида ёки бугунги кунда мавжуд экспресс-тестлар ёрдамида аниқлаймиз.

Бу усулда инсонни бурун ва бурун-ҳалқум бўшлиғидан суртма олинади. Бу тест усули сезувчанлиги 90%, унда сифатли яъни «ижобий» ёки «манфий» жавоб олиш мумкин, ёки рақамли, яъни натижалар сонларда келтирилган ҳолда олиниши мумкин. Коронавирус касаллигини ташхислаш учун шу усуллардан фойдаланилади.

Коронавирусга қарши антитаначалар, бу организмга тушган коронавирусга нисбатан организм иммун тизимининг курашиш қобилиятини аниқлаш имконини беради, бунда биз касаллик жараёнининг кечиш даври, организмни вирусга қарши қандай курашаётгани ва ҳосил қилган иммунитет таначаларини баҳолашимиз мумкин.

Бу усулда инсондан қон олиб текширилади. Бу усул ҳам сифатли ва сонли бўлиши мумкин. Натижалар ёки «ижобий» ёки «манфий» ёки сонларда келтирилиб чиқарилиши мумкин.

Бу усулни касалликни диагностикаси учун ишлата олмаймиз, чунки, организмнинг вирусга нисбатан иммун жавоб реакцияси касалликнинг 7-10 кунлари бошланиши мумкин, беморларда эса, айниқса енгил кечираётганларда, бу даврда касаллик аломатлари ўтиб бўлган ва организмдан вирус чиқиб кетган бўлиши мумкин. Ўрта-оғирликда, оғир ва ўта оғир кечираётган беморларда эса бу даврда касаллик зўрайиши ва касалхонага тушиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?