Ўзбекистонда микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди

15:10 18 Март 2020 Иқтисодиёт
666 0

Архив сурат

“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада микрокредит берилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот”канали хабар бермоқда.

(Илгари БҲМнинг 1000 баравари (223 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган)

Шунингдек, жисмоний шахсларга 50 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда микроқарз берилиши белгиланди.

(Илгари БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган)

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019