Корея журналистлар ассоциацияси президенти “Халқ сўзи”га ташриф буюрди

12:12 09 Октябр 2019 Жамият
274 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

Мамлакатимизга амалий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш мақсадида келган Корея журналистлар ассоциацияси президенти Жунг Кю Сунг 9 октябрь куни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятига ташриф буюрди.

Бу ерда меҳмон Ўзбекистонда ахборот агентликлари ва босма нашрлар фаолияти ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди. Мулоқот давомида икки давлат оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш хусусида сўз юритилди.

Корея журналистлар ассоциацияси раҳбари таҳририятдаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Газета ходимлари билан кечган мулоқотда қаламга олинаётган мавзуларнинг долзарблигига юқори баҳо берди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019