Кўп қаватли уйлардан бирида портлаш рўй берди

17:11 06 Апрель 2019 Дунё
1160 0

Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги турар-жойлардан бирининг юқори қаватида портлаш рўй берди. Оқибатда 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса Пуэнте-де-Вальекас туманидаги уйнинг 13-қаватида содир бўлди. Шунингдек, бешта қўшни хонадон ҳамда яқин орадаги 25 та автомобиль зарарланган. Портлаш тўлқини шу қадар катта зиён етказганки, 78 та оила яқин кунлар ичида уйларига қайта олмайди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва шифокорлар тезда етиб келган.

Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Газнинг сизиб чиқиши портлашни келтириб чиқаргани тахмин қилиняпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?