Компьютер қаршисида ўтириб, танаффуссиз ишлаш саратонни келтириб чиқариши мумкин 

12:14 27 Август 2019 Lifestyle
314 0

Иллюстратив фото

 Канадалик олимлар инсон саломатлиги учун зарарли ва кенг тарқалган одатларни маълум қилишди.

Улар ўтирган ҳолдаги турмуш тарзи ичак, кўкрак, ўпка ва простата бези саратонига олиб келишини исботлашди. Шунинг учун офисда ишловчи кишилар танаффус пайтида жисмоний машқлар билан шуғулланишлари лозим, дея ёзади “МедикФорум”.

Қайд этилишича, одамлар қатор маҳсулотлар инсон саломатлигига қанчалик кучли таъсир кўрсатишини хаёлларига келтиришмайди. Америкалик мутахассислар гўшт ва сут маҳсулотлари ҳаддан зиёд истеъмол қилиш саратон касаллигини келтириб чиқаришини аниқлашган. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, рационида оқсил моддаси кўп бўлганлар бошқаларга қараганда тўрт марта кўпроқ саратон касаллигидан азият чекишади.

Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар газ плитасида таом тайёрлаш саломатлик учун жиддий хавфни келтириб чиқаришини аниқлаган. Табиий газ ёниши жараёнида хавфли моддалар ажралиб чиқади. Шунинг учун газ плитаси бўлган хонада дудбурон ўрнатилган бўлиши шарт.

Қолаверса, шифокорлар ҳожатхонада телефон ўйнаш ёки газета, китоб ва журнал ўқиш одатларидан воз кечишни маслаҳат беришади. Чунки ҳожатхонада смартфон билан кўп ўтириб қолиш қон босимини кўтаради ва қон айланишининг бузилишига олиб келади. Бу чурра, ичак шамоллаши ва бошқа турли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шунингдек, юрак хуружи хавфи ҳам ошади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019