Китоблар карвони Навоийга йўл олди

18:27 20 Сентябр 2019 Маданият
79 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида Навоий вилоятига ташрифи давомида Томди туманида бўлиб, бу ерда истиқомат қилаётган қардош қозоқ халқи учун Ахборот ресурс маркази барпо этишни таъкидлаганди.

Ушбу вазифа Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти зиммасига юкланганди.

Ана шу топшириқ асосида “Олмалиқ КМК” АЖнинг мутасадди ходимлари томонидан Томди туманида янги АРМ фойдаланишга топширилди.

АРМ биноси замонавий мебеллар, китоб жавонлари ва тегишли ресурслар билан жиҳозланди. Комбинат томонидан бу ерга 421 номдаги 844 та китоб туҳфа қилинди.

Қозоқ халқи билан дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида бугун Олмалиқдаги “Металлург” маданият саройида “Қардошларга—китоб” тадбири бўлиб ўтди. Бу ерда йиғилганлар карнай-сурнай садолари остида, китоблар карвонини Навоий вилоятига кузатдилар.

Ушбу тадбир 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлари стратегиясининг бешта устувор йўналиши ҳамда муҳтарам Президентимизнинг китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Ш.Мутаҳаров, “Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019