“Китоб сеҳри“ рукнидан: “Алкимёгар” муаллифидан совға

19:00 01 Август 2019 Маданият
325 0

Сиз ҳам ҳаётда бироз ғалатироқ одамларни кўргансиз-а, кўзи порлаб турадиган, кўрганингизда худди қадрдонлардек туюладиганларни “файзли одам экан”, дейсиз. Фақат саволлари кўп, бироз нотабиий гаплари сизга эриш туюлса-да, ичингизда унга тан берасиз.

“Портабелло жодугари” Афина болалигиданоқ сирли қизча эди, унинг ҳамма нарсаси юриши, саволлари, ўзини тутиши ҳам аллақандай бошқача эди.

Қизча тушида “дўзахни кўрдим”, деганида онаси қизининг гапидан даҳшатга тушиб уни психологга олиб боради, аммо эртасига ҳақиқатан уларнинг юртида нотинчликлар бошланади.

Қизча улғайгани сари унинг олдига қўяётган саволлар ва у излаётгани ҳамма қатори эмаслиги маълум бўлиб боради. Жамият, инсонлар унинг тўғри сўзларига тан беришса-да уни қабул қилишни исташмайди. У банкда ишларкан аввалига у билан саломлашишниям истамайдиганлар кейинчалик усиз жамоада файз йўқлигини билишади.

Афина жамоа аъзоларини руҳан тинчланишга ундаркан иш инсонлар учун ғийбатхонамас ҳақиқий байрамга айланади...

Афсуски Афинани тушунишга оддий инсон ақли ожизлик қилади, ўзини ўзи поклаб бораётган қизда интуиция кучли эди, бу эса уни жодугар дейилишига сабаб бўлди.

Китобдаги бугунимизга хос ҳолат - ҳаловатнинг йўқлиги ўқувчини ўзига ипсиз боғлаб қўяди. “Ўн йил ётиб ейишга маблағим бор, аммо хотиржам эмасман”, деб зорланган Афинада ўзини, ўзлигини англашга чуқур интилишни кузатамиз. Китоб якунигача “Афина жодугарми?” деган саволга жавоб излайсиз. Бу китобни бир варақлаб шунчаки қўйиб қўядиган эмас, балки бир нафасда ўқиладиган китоблар сирасига киритиш мумкин.

“Портабелло жодугари”дан иқтибослар: Ер бизга эмас, биз ерга тегишлимиз. Агар адашдим деб ўйлаётган бўлсанг, устингдан кул. Ишчи жамоани оркестр деб олсак яхши менежер бу ҳар бир санъаткорнинг ҳолидан хабардор шахсдир, унга ким мусиқадан чиқиб кетаяпти, ким бутун вужуди билан куйлаяпти, ким шунчаки жўр бўлаяпти ҳаммаси аён. Энг иложсиз қолганингда ҳам ўзинг ҳақингда яхши фикрда бўл.

Зуҳра РЎЗИЕВА, китобхон.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019