Хорижий инвестор 800 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди

17:30 20 Июнь 2019 Иқтисодиёт
368 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бухоро туманида пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона фаолият кўрсата бошлади. ”Солтани Шоэс” масъулияти чекланган жамияти негизида ташкил топган корхонага эронлик инвестор томонидан 800 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди.

Бу эса цехларни замонавий технология асосида жиҳозлаш ва экспортбоп маҳсулот тайёрлаш имконини берди. 30 тадан зиёд янги иш ўрни яратилди. Маҳаллий хом ашё асосида ишловчи корхона йилига 20 минг жуфт пойабзални буюртмачиларга етказиш қувватига эга.

Таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳа давлатимиз раҳбарининг шу йил 29 – 30 март кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи пайтида берилган топшириқ ва вазифалар доирасида амалга оширилди. Жорий йил охирига қадар туманда ана шунга ўхшаш умумий қиймати 1,4 триллион сўм бўлган 65 та бизнес лойиҳани рўёбга чиқариш мўлжалланган.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019