Хоразмда кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига китоб тарқатилди

12:55 21 Март 2020 Маданият
156 0

“Халқ сўзи Online”. Одилбек Одамбоев/Хоразм. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ташаббуси билан “Билим – хазина” китоб дўкони ҳомийлигида “Таътилда китоб ўқиймиз” хайрия акцияси ташкил этилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад баҳорги таътил кунларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат. Акция доирасида Наврўзи айём кунлари асосан кам таъминланган оилалар фарзандларига ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдоналари бўлган бадиий асарлар, ҳамда тарихий мавзулардаги китоблар бепул тарқатилмоқда. Бу эса пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин даврида ўсмир ёшларнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмасдан мутолаа маданиятини, тафаккурини юксалтиришга хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019