Хитойлик йигит пул йиғиш мақсадида сохта тўй қилди

20:37 03 Октябр 2019 Дунё
336 0

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида истиқомат қилувчи эркак пул кўринишидаги совғалар олиш учун сохта тўй ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости AsiaOne нашрига асосан хабар қилди.

Эркак қариндош ва дўстлари олдида келин ролини тасвирлаши учун "дўстларни ижара"га ихтисослаштирилган агентликдан Сиао Ли исмли қизни ёллаган. Келишувга кўра Сиао 22-28 август кунлари йигит билан бирга юриши керак бўлган. “Куёв” билан ўтказиладиган ҳар бир кун нархи 521 юань (72 доллар) ташкил қилади.

Тўй маросими 25 август куни ўтказилди. Эркак қизга йўл, яшаш ва овқатланиш ҳаракатларини тўлаши керак эди.

Меҳмонлар “ёш келин-куёв”ларга 60 минг юан (8400 доллар) совға қилишди. Олдиндан келишувга кўра, йигит пулларни ўзига олган.

Тўйдан кейин “жуфтлик” бир неча кун давомида вилоят бўйлаб сайёҳат қилишди. Бироқ “ижара” муддати тугаши биланоқ, йигит пул тўламай ғойиб бўлди. Йигит дарҳол ижтимойи тармоқларда қизни блоклаб, унинг қўнғироқларга жавоб бермайди.

Сиао Ли авдокатларга мурожаат қилди. Улар ёзма шартнома тузмаганлиги сабабли қиз ўзини ноқулай ҳолатга қўйганини айтишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019