Хитойлик ҳамкорлар билан «Навоий» ЭИЗда фармацевтик завод қурилиши ҳолати муҳокама этилди

15:44 14 Октябр 2020 Жамият
164 0

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 13 октябрь куни Шинжон Физика ва кимё техника институти вакиллари билан онлайн музокара ўтказди.

Музокарада Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ХХР Фанлар академияси Шанхай фармакология институти билан «Навоий» эркин иқтисодий зонасида Ўзбек–Хитой технопаркини барпо этиш ҳамда дори субстанцияларини синтези бўйича фармацевтика заводини қуриш ишларини жадаллаштириш масаласи муҳокама этилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ “China Uzbekistan – Medicine Technical Park” МЧЖ балансига ўтказилган бўлиб, Хитой Фанлар академияси лойиҳани янада ривожлантириш учун “China – Uzbekistan Medicine Technical Park” МЧЖ балансига жорий йил якунига қадар 5 млн. АҚШ доллар ва 2021 йил давомида 3 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказишни режалаштирган.

COVID-19 пандемияси чекловлари муносабати билан давлатлараро транспорт алоқалар тўхтатилганлиги сабабли лойиҳани амалга ошириш белгиланган муддатлардан кечикишига сабаб бўлмоқда. Шундай бўлса-да, Инновацион ривожланиш вазири эришилган келишувларга кўра қурилиш ишларини кечиктирмасликка чорлаб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Ўзбек–Хитой технопарки қурилишини бошлаш лозимлигини таъкидлади.

Музокаралар натижаларига кўра, хитойлик ҳамкорлар билан октябрь ойининг якунига қадар технопарк ва фармацевтика заводи лойиҳаларини якунлашга ҳамда жорий йил якунига қадар қурилиш ишларни бошлашга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?