Хитойга қўшни яна бир давлатга коронавирус етиб борди

21:47 25 Март 2020 Дунё
368 0

Фото: ria.ru

Жануби-шарқий Осиёда жойлашган Мьянма мамлакати Хитой билан чегарадош бўлишига қарамай шу пайтгача коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб келаётган эди.

Аммо 23 март куни бу давлатда ҳам коронавирус билан касалланган икки киши аниқланди. Уларнинг бири яқинда АҚШдан қайтган бўлса, иккинчиси Буюк Британияга бориб келган.

“Ушбу икки бемор билан алоқада бўлган одамларнинг тарихи бўйича тергов давом этмоқда”, дейилади баёнотда.

Мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизими жуда ёмон ҳолатда эканлиги сабаб айрим шифокорлар вирус тарқалишидан хавотирда эканликларини таъкидлади.

Ўтган ҳафта Мьянма қуруқликдаги чегараларни ёпган ва оммавий йиғилишларни, шу жумладан, яқинлашиб келаётган Буддистлар Янги йилини ҳам тақиқлаганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019