Хитойда Евроосиёдаги энг қадимий ўйин тўплари топилди

16:57 14 Октябр 2020 Дунё
611 0

Евроосиёда барча даврларнинг энг қадимий ўйин тўплари топилди. Топилма тахминан уч минг йиллик тарихга эга бўлиб, бунгача замонавий тўпнинг энг қадимий прототипи сифатида юнон (2500 йил олдинги) ёки яна бошқа Хитой (2800 йил олдинги) тўпи ҳисобланиб келинар эди.

Маълумки, қадимги даврларда тўпли ўйинлар жуда оммалашган. Биз биладиган тўплар, масалан, зиғирдан тайёрланган. Улардан тахминан 4500 йил олдин Мисрда фойдаланилган.

Каучукдан ишланган копток эса Марказий Америкадаги аҳоли томонидан ишлатилган (3700 йил олдин). Буни ўйинлар учун мўлжалланган махсус тош майдончалар ҳамда ўйинчилар сурати чизилган расмли топилмалар тасдиқлайди.

Аммо Евроосиё ҳудуди аниқланган айнан чарм тўплар фанда ўзига хос шов-шувга айланди.

Швейцария ва Германия олимлари хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида, аниқроғи Турфан шаҳри яқинидаги қадимий Янхай қабристонида диаметри тахминан 7 дан 9 сантиметргача бўлган учта чарм тўп топишди ва махсус текширувлар орқали топилмаларнинг 2900 дан 3200 ёшгача эканлигини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Тахмин қилинишича, бундай тўплар қадимги одамлар томонидан полога ўхшаш ўйинларда фойдаланилган. Бундай қарашга эса қабрлар деворларида тасвирланган суратлар сабаб бўлмоқда. Ушбу тасвирларда қадимий одамларнинг отларда таёқларга ўхшаш буюм орқали тўпларни сураётганлигини кўриш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?