Хитой Тожикистон автойўлларини тузатиш учун 357 млн. доллардан зиёд грант тақдим этмоқда

16:45 30 Октябр 2019 Дунё
326 0

Иллюстратив фото

Хитой Тожикистонга 357 млн. доллардан зиёд навбатдаги грантини тақдим этади. Бу маблағлар Кўлоб ва Бохтар шаҳарларидаги автойўлларни реабилитация қиоиг ва Душанбе-Кулма автойўли участкасини реконструкция қилишга йўналтирилади, деб хабар берди Avesta.

Ушбу мамлакат парламенти қуйи палатаси бугун Хитой томонидан 2,5 млрд. юань миқдоридаги беғараз ёрдам берилиши тўғрисидаги битимни ратификация қилган.

Маблағлар икки давлат ўртасидаги 2018-2020 йилларда техник-иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишуви доирасида бериляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019