Хитой компанияси Ангренда электропикаплар ишлаб чиқаради

11:05 26 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
340 0

Хитойнинг Hebei Good Hope Logistics Development Co. компанияси Ўзбекистонда юк ва йўловчи ташийдиган электромобиллар(пикаплар) ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил апрелдаги Хитой Халқ Республикасига ташрифи ва “Бир макон, бир йўл“ иккинчи халқаро форумда иштирок этиши, шунингдек, музокаралар якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг стратегик хусусиятини мустаҳкамлагани қайд этилган. Ушбу келишувларнинг умумий қиймати 4,3 трлн. долларга тенг. Лойиҳалар сони эса 54 та.

Hebei Good Hope Logistics Development Co. пикаплар ишлаб чиқаришдан ташқари, “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида яна қатор лойиҳаларни амалга оширади.

Юқори сифатли архитектура ойналари(3-12 мм.), кейинчалик 50 фоизгача маҳаллийлаштириш билан велосипедлар, электр техника маҳсулотлари(двигателлар, насослар, электр таянчлари учун қурилиш асбоб-ускуналари), фотоэлектр модуллари шулар жумласидандир.

Бу борадаги биринчи лойиҳа 2021 январда ишга туширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019