Хитой йил охирига қадар қашшоқликни бутунлай йўқ қилишни режалаштирмоқда

11:56 23 Май 2020 Дунё
85 0

Коронавирус эпидемияси ва унинг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамай, Хитой қашшоқликни бутунлай йўқ қилиш ғоясидан воз кечмади ва йил охиригача бу мақсадга эришмоқчи.

Бу ҳақда ХХР Бош вазири Ли Кэцяннинг асосий қонунчилик органи - Бутун Хитой Халқ вакиллари ассамблеяси сессиясининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида маълум қилинди.

"Биз қашшоқликка қарши курашда ғолиб бўламиз" дея таъкидлади Бош вазир.

Ли Кэцяннинг сўзларига кўра, ҳукумат қишлоқ жойларни тиклаш билан фаол шуғулланиш, уларни энг муҳим товарлар билан таъминлаган ҳолда турмуш даражаси ҳамда шароитларини кўтаришни режалаштиришмоқда.

Йил охирига қадар, Бош вазирнинг таъкидлашича, энг катта муаммоларга дуч келаётган мингдан ортиқ қишлоқларда қашшоқликка барҳам берилиши кутилмоқда.

“Шу йўл билан Хитой ўрта синф жамиятини қуриши ва дунёда ўз ҳудудида қашшоқликни батамом йўқ қилган биринчи давлат бўлиши мумкин”, деб маълум қилди Ли Кэцян.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?