«Халқаро пресс клуб» энг яхши ток-шоу деб топилди

10:25 05 Декабрь 2019 Маданият
666 0

«Олтин кабутар» мукофоти танловида «Халқаро пресс клуб» кўрсатуви «Энг яхши ток-шоу» номинацияси ғолиби бўлди. Мукофотни кўрсатув бош продюсери Ғуломжон Самадов қабул қилиб олди.

Йил давомида Халқаро пресс клуб сессиялари, сайёр мулоқотлари, пресс кофе ва тет а тет форматлари "O‘zbekiston24" телеканали, "O‘zbekiston" телеканали, "O‘zbekiston24" радиоканали, "Yoshlar" телеканали, "Yoshlar" радиоканали, "MY5" телеканалида эфирга узатилди.

Халқаро, Ижтимоий сиёсий, иқтисодий масалалар, қатор муаммолар Халқаро пресс клуб мулоқотлари майдонида таҳлил қилинди.

2019 йил 3 январь куни Ўзбекистон тарихида биринчи марта Оролнинг қуриган тубидан жонли эфир бўлди ва унда Халқаро пресс клуб жонли эфирга чиқди.

Умуман кўрсатув йил давомида 400 дан ортиқ жонли эфирда чиқиш қилди.

Шунингдек, ёзда Ўзбекистоннинг барча Университет ва институтларида сайёр мулоқотлар асосида жонли эфир ташкил қилинди.

Ҳозир эса ҳафтада уч кун 2 соат давомида МСК Халқаро матбуот марказидан пресс кофе форматида сайлов кампанияси тарғиботи мақсадида жонли эфирга чиқиб келинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019