«Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан республикамизда автомобиль ҳаракати чекланадиган кун белгиланди

09:22 24 Сентябр 2020 Жамият
783 0


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2 сентябрь «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан:

а) 2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба куни республика бўйича «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинади ҳамда шу куни автомобилда ҳаракатланиш таъқиқланади (махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари, зарур ҳолларда фойдаланиладиган шахсий автомобиллар бундан мустасно);

б) қўшимча равишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари асосида туманлар ва шаҳарларда «Автомобилсиз кун» тадбирларини ўтказиш белгиланиши мумкин;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар «Автомобилсиз кун» тадбирларини ўтказилишини таъминлайдилар;

г) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия билан ҳамкорликда ҳудудларда «Автомобилсиз кун» тадбирлари давомида жамоат тартиби сақланишини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?