Халқ таълими вазирлиги Қобул Дусовни судга берди

00:50 10 Сентябр 2020 Жамият
4215 0

Бугун Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобул Дусовга нисбатан судга даъво аризаси очилгани юзасидан саволлар келиб тушди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати.

"Мазкур мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.

Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?