«Халқ сўзи» масъул ходими Абдували Қутбиддин вафот этди

09:20 08 Декабрь 2019 Маданият
308 0

Бугун, 8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Халқ сўзи» газетасининг масъул ходими, таниқли шоир Абдували Қутбиддин 59 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.

Абдували Қутбиддин инсульт ҳолатини бошидан ўтказган ва бетоблиги сабаб, икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида шифохонада бўлган.

Жаноза бугун, 8 декабрь куни марҳумнинг ота юрти Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Мерганча маҳалласида соат 14:00да ўқилади ва Ургутнинг Сўфиён маҳалласидаги Чор чинор зиёратгоҳи қабристонида, бобоси, таниқли олим шайх Қутбиддин Муҳиддинов ёнида дафн этилади.

Абдували Абдумўминович Қутбиддинов 1983 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Самарқанд вилоятининг «Зарафшон» газетасида бошлаб, кейинчалик Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, «Ёзувчи» нашриётида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, «Халқ сўзи» газетасида турли лавозимларда хизмат қилган.

Шоирнинг «Найсон», «Ҳумо», «Бахтли йўл», «Бор» (сайланма, 2011) каби шеърий тўпламлари, «Озодлик» номли достони чоп этилган. Абдували Қутбиддин «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019