«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида нималар чоп этилди?

08:15 22 Октябр 2020 Жамият
601 0

Архив фото

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда қандай масалалар муҳокама қилиниб, қандай вазифалар белгиланганига қизиқяпсизми? У ҳолда «Саноат тармоқларидаги натижалар ва қўшимча имкониятлар муҳокама қилинди» сарлавҳали хабарни ўқишни тавсия қиламиз.

2. 2020 йил 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилган мажлис тафсилотлари билан газетанинг мазкур сонида батафсил танишишингиз мумкин.

3. Янгиланаётган Ўзбекистон бугун ўз олдига шунчаки ривожланишни эмас, балки турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида энг кучли давлатлар қаторидан ўрин олишни асосий мақсад қилиб қўйган. Бунинг исботини халқаро молиявий ташкилотлар тарқатаётган ҳисоботлардан ҳам билиш мумкин. Уларга кўра, коронавирус пандемиясига қарамай, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш билан чиқадиган мамлакатлар сафидан ўрин олади. Пандемияга қарамасдан мамлакатимиз бундай натижаларга ниманинг эвазига эришмоқда?

Мазкур саволга ТДИУ профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Баҳодир Ҳасановнинг “Ўзбекистонга халқаро молия ташкилотларининг ишончи баланд. Бунинг боиси нимада?” сарлавҳали мақоласи орқали жавоб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?