Халқ дарди тараннум этилган тўплам 

09:47 24 Сентябр 2019 Маданият
139 0

Истеъдодли ёзувчи Зокир Худойшукурнинг “Тузоқ” номли қисса ва ҳикоялар тўплами нашрдан чиқди.

“Тузоқ” ижодкорнинг аввалги китобларидан бирмунча баланд ва бадиий бўёқларга бойлиги билан ажралиб туради. Китобни мутолаа қиларкансиз, воқеалар халқ оҳангларига ҳамоҳанг эканлигига гувоҳ бўласиз. Айниқса, оғзаки равишда оғиздан-оғизга ўтиб келаётган воқеаномалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Аксинча, кишида қизиқиш уйғотади, тарихимизнинг ноёб дурдоналарини билишга чорлайди. “Тузоқ” ва “Оқ ўтовнинг мунгли ўлани” қиссалари ҳамда “Кайвони момом чўпчаклари” туркумидаги ва бошқа ҳикоялари ана шундай хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Зеро, ушбу тўпламда халқнинг дарди тараннум этилган.

Китоб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган. Адади беш минг нусха.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019