Келин тўй куни ҳаётдан кўз юмди

17:35 10 Сентябр 2020 Дунё
13979 0

Иллюстратив фото

Доғистонда 23 ёшли қиз тўй куни кучли ҳаяжонлангани сабаб ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда НТВ манбаси РФ тергов қўмитасининг минтақавий бошқармаси маълумотига асосланиб хабар берди.

Фожеа Мургук қишлоғида рўй берди. Келин тўй куни кучли ҳаяжонлангани учун дори ичган, аммо бу билан унинг аҳволи бадтар ёмонлашган. У шифохонага олиб борилган бўлса-да, врачлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. 

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб бориляпти. Шунингдек, ўлим сабабини аниқ тасдиқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Маълум қилинишича, тўйи бўлаётган қизда болалигидан юраги билан боғлиқ муаммолар бор эди. У ўзини тарбиялаган бувисига юраги оғриб туриши ҳақида тез-тез шикоят қилган.

Никоҳ кечаси келин қаттиқ асабийлашиб, ҳушини йўқотган. Қариндошлари унга дори беришган, аммо бу аҳволни янада ёмонлаштирган. Оқибатда қизнинг қон босими кескин тушиб кетган. Дастлабки хабарларга кўра, ўлимга инсульт сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?