Кексалари эъзоз топган юрт

16:51 09 Октябр 2019 Жамият
118 0

Халқимизнинг яхши одатлари жуда кўп. Масалан, оила, маҳалла-кўйда, корхона ва ташкилотларда ёши улуғ инсонларга ўзгача меҳр-эътибор билан муносабатда бўлишдан ташқари, бирон эзгу ишни бошлашдан олдин кекса авлод вакилларининг маслаҳати ва дуосини олишга одатланганмиз. Уларни эъзозлаш бобидаги эзгу амаллар қаторига яна бири қўшилди. Гап шундаки, Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий йилдан эътиборан октябрь ойининг боши “Кексалар ҳафталиги” этиб белгинди.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиз тарихида илк бор барча шаҳар ва қишлоқларда ушбу ҳафталик кенг миқёсда нишонланди.

Ҳафталик давомида Президентимиз ташаббуси билан 600 нафар ижтимоий фаол кекса ва нуронийларга “Янгийўл” санаторийсида бепул дам олиш имконияти берилгани, 5-6 октябрь кунлари барча театрлар, 7-8 октябрь кунлари музейлар кексаларга бепул хизмат қилганлигини алоҳида айтиш жоиз.

(Инфографика)

Ҳафталик доирасида

* 28 357 нафар кексаларга турли совғалар,

* 11 929нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари,

* 3 343 нафарига дори-дармонлар улашилди.

* 5586 нафар нуронийга 270 миллион,

“Саховат” ва “Мурувват” уйларига эса 222,844 миллион сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

* 21 891 нафари сайёр “Тиббиёт бригадалари” томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

* 55 нафар кексаларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ёши улуғ инсонлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳар куни 5 минг қадам” шиори остида ташкил этилган пиёда юриш марафонларида 80 мингдан ортиқ отахон ва онахонларимиз қатнашди. Айни чоғда 16 590 нафар кексаларимиз театр ва музейларга, 29 500 нафари эса мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишди.

— Кексаларни бошига кўтарадиган халқимиз, нима яхшиликлар бўлса, отахон ва онахонларимизга бўлсин, деб югуриб-елаётган Юртбошимиз бор, — дейди Яшнобод туманидаги “Қўйлиқобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фазилат Хожиқулова. — Ҳафталик давомида бу янаям яққол кўринди. Ғамхўрликдан баҳраманд бўлмаган биронта ҳам ёши улуғ инсон қолмади. Буни бизнинг маҳалла мисолида ҳам кўриш мумкин. Кексаларнинг барчаси ушбу эзгу ишлар бошида турган инсонларни дуо қилишди.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу эзгу ишда нафақат маҳаллий ҳокимлик,маҳаллалар ва “Нуроний” жамғармаси, балки кўплаб тадбиркор-у савобталаб инсонлар ҳам қатнашди.

Ҳафталик Маданият ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ

(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019