Касалхонада электр ўчиб, коронавирусга чалинган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани ростми?

23:06 12 Октябр 2020 Жамият
3012 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Шунингдек, ушбу хабарларда “COVID-19” марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилган.

Ушбу хабар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шу йилнинг 6 июлидан беморларни қабул қила бошлаган Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси янги ва замонавий талабларга мослаб қурилган. Кеча Зангиотадаги шифохонада электр энергияси узилмаган.

Касалхонада бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Шифохонада электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та дизель генератори ўрнатилган. Барча шифокорлар коронавирус билан курашга жалб қилинган бир вақтда бундай бўлиши ақлга сиғмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?