Карим Мирҳодиев: "Ўйнаган фильмларимдан қолса, тўрт-бештаси қолади”. 

14:35 16 Август 2019 Маданият
249 0

Катта француз актёрлари жиддий ижро билан ҳам одамларни кулдира олишган… Афсусланмайман, ҳар бир санъаткорнинг ўз йўналиши бўлади. Билмадим, пешонамга шунақа роллар ёзилган эканми. Эҳтимол, яна ўзгачаси насиб этар. Ўйнаган фильмларимдан қолса, тўрт-бештаси қолади. 

Кўп ролларимда – “Чархпалак”да ҳам, “Ота”да ҳам ўзаро боғлаб турувчи умумий ришталар бор. Қамоқдан чиқиб келган қаҳрамон. Ҳаётга ўзимнинг муносабатим, позициямни билдиришим керак. Эркак ҳар битта хатти-ҳаракатига жавоб бериши шарт! Болалар бизнинг ишларимиз учун айбдор эмас! Катталар ўртасида нима бўлишидан қатъи назар, бунинг жабрини фарзандлар кўрмасин. У отами, демак, оталигича қолсин! 

Қаҳрамоним Ота бўлиб кетди. “Сабот”да ҳам худди шундай. Ҳамма нарсани жой-жойига қўйишга улгурди. Ёшим ўтгани сари энг катта бахт ҳеч кимга озор бермай, босган йўлларингни тозалаб кетиш экан, деган хулосага келяпман. Тўғри, беайб Парвардигор. Лекин хатоларингни англаб, шуларни тузатишга уриниш – Бахт. “Евгений Онегин”да шундай сатрлар бор:
Тартибпараст, покдил амаким
Чин дардгаки дучор ўлмишлар,
Авло тадбир топмай, қарангким,
Иззатталаб бўлиб қолмишлар!
...
Ёстиқларин тузатиб турмоқ,
Маъюс элтмоқ дори-дармонлар;
Хўрсинмоғ-у, айтмоқ бесадо:
“Қачон сени кўтаргай худо!”

Энг ёмон кўргулик – жонимни қачон оларкин деб кутиш…

("Kino san'ati" журналининг 2-сонидан олинди)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019