Карантинда табиатнинг ўзи уйингизда меҳмон бўлади...(Фото Видео)

21:29 25 Апрель 2020 Жамият
2477 0

Пурвиқор тоғлар, мангу қоялар, муз чўққилар, ям-яшил ўрмонлар-у ўтлоқлар, қир-адирлар, бепоён чўллар, дунёнинг ҳеч бир ерида учрамайдиган доривор ўсимликлар, камёб фауна олами. Буларнинг барчаси она-Ватанимизнинг мусаффо осмони остида жамланган. Улар Ўзбекистоннинг бетакрор табиатини, ноёб неъматларини, илмий тил билан айтганда, ўхшаши йўқ биохилма-хиллигини ўзида ифодалайди.

Бундай манзараларни қанча томоша қилсанг ҳам тўймайсан киши. Рассом мўйқалами қанча ҳаракатланмасин, шоир илҳоми тўхтамай қайнасин, барибир серқуёш диёримизнинг илоҳий пейзажларини тўлиғича кўрсатиб бера олмайди. Табиатимизнинг бу гўзалликларини фақат ҳис қилиш мумкин. Туйғуларни эса сўз ифодалаб бера олмайди.Бу яқинда Угом-Чотқол тарафларга экспедиция сафида саёҳатга чиққан мухбиримиз Ҳасан Пайдоевнинг айтган гаплари.

Мазкур фикрлар қанчалик рост эканлигини билишни истайсизми? Бунинг учун салкам 200 чақиримлик саргузаштлар ҳақида батафсил тўхталмоқчи эмасмиз. Дўлана учун эса тоққа чиқишингиз ҳам шарт эмас. Гап шундаки, тоғларнинг ўзи хонадонингизга “ташриф“ буюради. Яқин кунларда юртимизнинг угому чотқолча малоҳати, латофатини ўзида акс эттирган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. Ва уни томоша қилсангиз, юқоридаги гапларимиз қанчалик ҳақиқат эканлигига шоҳид бўласиз.

Ҳозирча, хамир учидан патир деганларидек, шу бўйича тайёрланган фотоанонсимиз билан танишиб турсангиз. Бу ҳам карантин даврида уйда қолганингизда ўзгача эстетик завқ бағишлаши қатори сизни ғойибона ўша ёввойи ландшафтлар сари олиб кетади.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?