Карантин қоидаларини бузишга ҳеч ким ҳақли эмас (Фото Видео)

23:11 14 Апрель 2020 Жамият
6959 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 13 апрель куни Тошкент йўлларида умумий 834 та қоидабузарликлар аниқланди. Улардан 394 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари (68–тегишли ҳужжатлар йўқлиги, 1–ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига риоя қилмаслик, 97–бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) қайд этилди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

204 та автомобиль жарима майдончасига жойланди. 135 та автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54–моддаси “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” кўра баённомалар расмийлаштирилди. Улардан 153 та автомобиль ҳайдовчилари тегишли рухсатномасиз (стикер) шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётгани учун жарима майдончасига жойланди. 

Уларга нисбатан СЭХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54–моддаси 2 қисмига “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” кўра баённомалар расмийлаштирилди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мазкур моддага биноан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача яъни (4 млн. 460 минг сўмдан 6 млн. 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача яъни (6 млн. 690 минг сўмдан 11 млн. 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланган.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?