Йил бошидан буён қарийб 7 миллион одам очлик туфайли ҳаётдан кўз юмган

19:17 14 Октябр 2020 Дунё
241 0

Иллюстратив сурат

2020 йил бошидан буён Ер юзида қарийб 7 миллион киши очликдан вафот этган. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, айрим минтақаларда очлик коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз фонида янада кучайган. Шу боис унга қарши самарали чоралар кўриш учун 6,8 миллиард доллар талаб қилинади.

Апрел ойида Бизли коронавирус пандемияси халқаро ташкилотларнинг ўтган йилларда очликка қарши курашишда амалга оширган барча ҳаракатларига путур етказиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?