“Истиқлол мевалари — бу ёшлар”

16:09 26 Август 2019 Маданият
199 0

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Мустақиллик тақдим этган имкониятлар туфайли кўплаб ёш истеъдодлар кашф этилди. Бугун улар ижоднинг турли йўналишларида кўплаб мувафаққиятларга эришиб, юртимизни тараннум этиб келмоқдалар. Уларнинг ҳар бир ижодида, ютуқларида истиқлолнинг ўрни алоиҳда аҳамиятлидир. Бу ҳақида Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган “Истиқлол мевалари” маданий-маърифий тадбирида ҳам алоҳида эътироф этилди. 

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Тадбир “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази томонидан ташкил этилиб, таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, санъаткорлар ва ёш ижодкорлар жам бўлди.

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

—  Истиқлол мевалари бу — ёшлар. — дейди марказ директори Лутфия Мирзаева. — Шу маънода, истиқлол фарзандларининг куч-ғайратини, ижодини намойиш этиш учун, уларга яна бир карра илҳом бағишлаш учун энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида кўргазмали тадбирни ташкил этишни мақсад қилдик. Бунда ёш ижодкорлар ўз куй-қўшиқлари, шеърлари билан таниқли ижод усталари эътибор ва эътирофига сазовор бўлмоқда. Бу ёшларга ўз навбатида куч-ғайратини, ватанга муҳаббатини яна бир карра оширади.

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Тадбир доирасида “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази томонидан ташкил этилган “Оҳу” ёш ижодкорлар клубининг “Бахт қўнғироғи” республика ёш ижодкорлар алманаҳи тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, “Шарқ зиёкори” китоблар маркази томонидан кўргазма-савдоси ташкил этилди.

Юлдуз ЎРМОНОВА
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019