Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди

14:46 19 Март 2019 Жамият
481 0

Бухоро шаҳар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қоракўл тумани Шакарбек МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро А. Рустамовдан оғзаки мурожаат келиб тушди. Истеъмолчи Бухоро шаҳридаги А. Сомий кўчасида жойлашган товарларни кредитга берувчи интернет дўконидан 10 090 300 (ўн миллион тўқсон минг уч юз) сўмга бир дона телевизор, бир дона ”Artel” чангютгич, бир дона “Samsung А9” мобил телефонини харид қилиш учун шартнома тузган, лекин шартномада кўрсатилган товарлар нархи қимматлиги сабабли шартномани бекор қилмоқчи бўлган.

Истеъмолчи ушбу масалада дўкон раҳбариятига учрашганида муаммога ечими топилмаганлиги сабабли Бухоро шаҳар жамиятига мурожаат қилган.

Жамият мутахассислари томонидан мурожаат жойида ўрганилди ва савдо ходимига “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонуни тушунтирилди ва истеъмолчининг 10 090 300 (ўн миллион тўқсон минг уч юз) сўм пули қайтариб олиб берилди. Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019